Кувасой шахар фермерларининг

Кувасой шахар фермерларининг рахбарлари ва экология, иқлим ўзгариши шароитида мавжуд яшил технологияларни тадбиқ этиш.

Канада маҳаллий ташаббуслар жамғармаси (CFLI) томонидан молиялаштирилган «Маҳалий ҳамжамиатлар даражасида арзон яшил технологияларни тарқатиш орқали айланма иқтисодиётни ривожлантиришга ва экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар ва амалиётларни қўллашга ҳисса қўшиш»лойиҳаси доирасида 2023 йил апрел ойида Узбекистон “ЭКОФОРУМ”ми бошчилигида Кувасай шаҳридаги фермер хужаликларининг рахбарлари иштирокида “Оддий яшил технологияларни қўллаш ва ишлаб чиқаришни ўргатиш” мавзусида тренинглар ўтказилди.

Ушбу тадбирда тренерлар Давранова Угилой “Зиёнур” ННТ раҳбари ва Хожиматова Нодирахон марказ ижтимоий ходими “Сувни тозалаш ва дистиллашнинг энг оддий усуллари” деб номланган бир қатор технологиялар ва амалиётларни тақдим этдилар, ва тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб, технологияларни ташкил этишни батафсил тушунтириб бердилар.

Ўтқазилган тренинглар сўнгида, иштирокчиларга бир неча турдаги сувларни термал тузсизлантириш воситалари, шу жумладан “Иссиқ қути” ёрдамида сувни дистерлаш, фильтрлар ёрдамида сувни тозалаш ва музлатилган сувдан эритилган сув олиш усуллари кўрсатилиб, нафақат ҳар бир технологияни амалда кўриш билан бирга тегишли ускуналарни яратишда ва улардан тўғри фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.
Тренинг иштирокчилари юқоридаги экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар ва амалиётларни қўллаш муаммолари муҳимлигини таъкидладилар ва уларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги тўғрисида ўз фикрлари билан атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини яхшилаш учун синовдан ўтган муваффақиятли технологиялар ва амалиётларидан фойдаланиш таклифларини билдирдилар.