Arzon yashil texnologiyalar

Пластик идишлар билан суғориш технологиялари тўплами

 

Тавсифи:

Қуруқғоқчилик вақтида ва оз миқдордаги сув билан унча кам бўлмаган натижаларга эришиш мумкин бўлади. Пластик идишлар суғоришнинг керакли миқдорда бўлган сувни сарфлаш имконини берадиган оддий қурилмаларнинг вариантларидан бири ҳисобланади. Майдонларда пластик идишлардан томчилатиб суғоришни тўлиқ ташкил этишни таъминлаш тупроқни намлигини бир неча кунларга етишини таъминлайди.

 

Экологик, иқтисодий ва ижтимоий манфаатлар:

Бу тизим самарали суғоришни амалга ошириш ва сувни тежаш имконини беради. Материалнинг мавжудлиги. Конструкциялар  тайёрланишининг соддалиги, иш ва маблағнинг сарфи камлиги. Бундай қурилма орқали сув эриган ўғитларни ўсимликларнинг илдиз системасига тўғридан-тўғри етиб боради. Суғориш учун вақт тежалади. Етарли даражада сув тежалади. Ҳар бир яшил кўчатга индивидуал ёндошиш мумкин бўлади.  Чиқиндилардан иккиламчи мақсадларда  фойдаланиш мумкин. Сарфлар камаяди. Аёллар учун меҳнат сарфлари камаяди.

 

Тайёрланиши:

Тизим ташқи ва ички тупроқни суғорилишини амалга оширади. Суғоришнинг асосий усуллари: суғориш учун идишлар иссиқхоналарда оғзи билан пастга ёки юқорига йўналтириб кўмилади. Шунингдек, идишларни устунга боғлаб қўйиш, ёнмача ётқизиш, осиб қўйиш ҳам мумкин бўлади. Идишнинг оғзини пастга қўйиб суғориш усули. Сиғими 1.5 дан 3,0 литргача бўлган пластик идишнинг қопқоғига бир неча туйнуклар қилинади:мих билан ёки қизиган бигиз билан тешилади. 3-5 дан кам бўлмаган туйнуклар қилинади (тупроқнинг таркибини ҳисобга олиш лозим: агар қумлоқ бўлса, иккита туйнук қилинса етарли бўлади). Идишнинг юқориги қисмини кесиб ташланади. Тупроқда туйнук кавланади ва идишнинг оғзини пастга қилиб ўрнатилади. Бундай суғориш буталарни илдизларини намлаш учун тўғри келади. Осма усули ўсимликлар учун энг арзон усуллардан ҳисобланади. Ҳар бир қаторга таянчларни қуриш лозим бўлади (масалан, металл қувур ва трослар) ва улар идишларга осиб қўйилади. Бундай усул ўсимликларни озиқлантириш учун қулай усул ҳисобланади, фақат, ўғитларни суюқ ҳолда қўллаш лозим бўлади. Идишнинг юқориги қисмидан суғоришдан бир ўсимлик ва унинг ёнида ўсаётган бир неча ўсимликларни суғоришда фойдаланилади. Идишларда сув учун 10-12 туйнукларни ҳосил қилинади. Ушбу конструкцияни ўсимликларнинг орасида идишнинг оғзини юқорига қилиб ўрнатилади, бунда сирт юзасида улар 10-15см атрофида бўлади. Идишнинг қопқоғида ҳавонинг чиқиши учун туйнукча қилинади ва намни буғланиб кетишини олдини олиш учун идишнинг оғзи беркитилади.

 

  

Қўлланилиши:

Шиша идишларда суғориш тизимини бир неча кунлар давомида олиб бориш имконини беради. Сиғими 1 л бўлган шиша идишлар билан бодринг ва помидорларни 4-5 кун, 3 л ларда 10 кун, 6 л ларда 14-15 кун давомида суғоришни таъминланади. Тупроқни сув билан тўйинтириш тупроқнинг тури, тара яъни идишдаги туйнукнинг миқдори билан белгиланади. Масалан, қумлоқ тупроқлар учун 1-2гача туйнуклар етарли бўлади. Ҳажми 2,5лгача бўлган идишлардан суғориш тавсия этилади.