ННТ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ

ННТ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ

 

2023 йилнинг январь ва 12 февраль ойларида “Экологик тоза Фарғона учун ассоциацияси” аъзолари Домуладжанова Шахло ва Латипова Мухайёлар томонидан Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги 20 дан ортиқ фермер ва деҳқон хўжаликлари, тадбиркорлар, ННО аъзолари учун тадқиқот сўровномалари ўтказилди.

Тадбир Канада Маҳаллий Ташаббуслар Жамғармасининг (CFLI) кўмаги асосида “Ўзбекистон Экофоруми” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган “Доиравий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ҳамда маҳаллий ҳамжамият даражасида арзон яшил технологияларни тарқатиш орқали экологик тоза ва тежамкор технологиялар ва амалиётларни қўллаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Сўровноманинг мақсади маҳаллий экологик муаммоларни, шунингдек, маҳаллий ҳамжамиятларнинг арзон яшил технологияларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш учун эҳтиёжларни баҳолашдан иборат эди.

Ўтказилиш жойи: Наманган вилояти, Уйчи тумани. Жами 18 киши иштирок этди, 4 аёл ва 14 эркак; Андижон вилояти, Нурафшон тумани. Жами 20 киши иштирок этди, 4 аёл ва 16 эркак.

Сўровнома натижаларига кўра, маҳаллий ҳамжамиятларнинг малакасини ошириш учун мавжуд яшил технологиялар ва амалиётлар танланди.

Баҳорда маҳаллаларда илғор технологиялар ва тажрибаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича тренинглар ўтказилади.

Лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.