Экофорум  негосударственных  некоммерческих  организаций  Узбекистана

ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

Ҳурматли ҳамкасблар!

Яшил технологиялар ва энг яхши тажрибаларни оммалаштириш  Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа мамлакатларнинг кўплаб  дастурлари ва стратегияларининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Бу Ўзбекистон учун “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили”да Ҳарактлар стратегиясини амалга оширишнинг муҳим буғинидир. Кичик ва ўрта тадбикорлик, маргинал ҳудудлар ва олис аҳоли пунктлари, фермер хўжаликлар ва аҳолининг заиф қатламлари учун хам муҳим аҳамият касб этади.   

         Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озербайжон, Арманистон ва Грузиянинг нодавлат нотижорат ташкилотлари тармоғи энергия ва сувдан барқарор фойдаланиш  бўйича илғор тажрибалари ва энг яхши технологияларни йиғиш ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммалаштириш ташаббуси билан чиқди.

         Кўплаб ташкилотлар ва экспертларнинг тажрибалари ва маълумотлари мавжудлигини инобатга олган ҳолда барча учун очиқ бўлган маълумотлар базасини яратиш  ва уни ривожлантириш учун ҳамкорликка таклиф этамиз. Келган маълумот ва қулай технологиялар бўйича келтирилган маълумотлар базаси ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали кенг тарқатилади, шунингдек, веб саҳифага жойлаштирилади. 

         Маълумотни иловада келтирилган шаклда юборишингизни ёки уни бевосита электрон манзилдаги жадвалга киритишингизни илтимос қиламиз:  

https://docs.google.com/spreadsheets/d/1jUhLSVewgHDdRnHK0x3I44stW4DkNenRXKVgb5BidtE/edit?ts=5b4714b0#gid=0

 

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар Экофоруми

Марказий Осиё (Қозоғистон) барқарор ривожланиш экспертлар тармоғи

TebigyKuwwat (Туркманистон)

Тожикистон Республикасининг Ёшлар Экологик маркази

“Барқарор ривожланиш” Жамияти (Озарбайжон)

Арманистоннинг Миллий Сув Ҳамкорлик ташкилоти

Community Foundation Genius Loci (Грузия)